Жамият, Самарқанд - 15:26 · 10.06.2022

Самарқандда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди — видео

Самарқанд вилояти Ургут туманида 9 июнь куни ЗИЛ русумли транспорт воситасига ортилган 400 дона сомон преси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, соат 10:00 да туманнинг Гулистон МФЙ ҳудудида Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Ж. юк машинасига меъёрдан ортиқ баландликда сомон ортгани учун ҳаракатланиб кетаётган вақтида электр тармоқларидаги симларга тегиб қолган.

Шундан сўнг улар электр симини тепага кўтармоқчи бўлганида қисқа туташув ҳамда чақнаш содир бўлган ва сомон тойлар ёниб кетган. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетганди. Шунингдек, Самарқандда машина-трактор парки ёниб кетгани ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE