Шавкат Мирзиёев консерватория профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон давлат консерваторияси ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан профессор-ўқитувчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, профессор-ўқитувчилар мамлакатда миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, халқнинг бой маънавий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси, талаба ёшларга ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати дурдоналари ва замонавий ютуқларини ўргатиш, уларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, юксак профессионал маҳорат ва малакага эга бўлган соҳа вакилларини тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун тақдирланган.

Келтирилишича, аҳолининг маданий савиясини ошириш, ёшларни ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали фаолияти, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидаги профессор-ўқитувчилар мукофотланган:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан:

Файзиева Мадина Мухсиновна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг махсус фортепиано кафедраси мудири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан:

Абдуллаева Инна Анваровна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг факультетлараро фортепиано ижрочилиги кафедраси профессори

Мухамедова Галина Иминовна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан:

Галушенко Ирина Георгиевна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқа тарихи ва танқиди кафедраси профессори

Мансуров Аваз Максудович — Б.Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:

Абдурахимова Фируза Равшановна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг оркестр дирижёрлиги кафедраси профессори

Ризаева Мукадас — Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Абдуллаев Рустамбек Самигович — Ўзбекистон давлат консерваториясининг ўзбек мусиқаси тарихи кафедраси профессори

Матякубова Светлана Кахаровна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқа назарияси кафедраси профессори

Хакимова Африда Ходжаевна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хор дирижёрлиги кафедраси профессори

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Мухтарова Флора Шаахмедовна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқа назарияси кафедраси профессори

Расулова Татьяна Салиховна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг ўзбек тили ва ижтимоий фанлар кафедраси профессори

«Дўстлик» ордени билан:

Грингоф Анна Генриховна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг камер мусиқаси кафедраси доценти

Джумаева Люба — Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хор дирижёрлиги кафедраси профессори

Измаилов Али Муслимович — Ўзбекистон давлат консерваториясининг пуфлама ва зарбли чолғулар кафедраси доценти

Каллиев Абатбай Нагметуллаевич — Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси ўқитувчиси

Матвеева Елена Николаевна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг торли чолғулар кафедраси доценти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Атаджанов Мухаммад Абдушарипович — Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси доценти

Насирова Юлдуз Мирхамедовна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқа тарихи ва танқиди кафедраси профессори

Ходжаева Рўзиби Мадиевна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг халқ чолғуларида ижрочилик кафедраси профессори

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Махаров Нодирбек Толкунович — Ўзбекистон давлат консерваториясининг композиторлик ва чолғулаштириш кафедраси катта ўқитувчиси

«Шуҳрат» медали билан:

Абрарова Мавжуда Шариповна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг оркестр дирижёрлиги кафедраси етакчи хор артисти

Ахунджанова Наталья Адиловна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқа назарияси кафедраси катта ўқитувчиси

Икрамов Илхам Иногамович — Ўзбекистон давлат консерваториясининг халқ чолғуларида ижрочилик кафедраси профессори

Касимова Малика Бахритдиновна — Ўзбекистон давлат консерваториясининг концертмейстерлик маҳорати кафедраси профессори

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлаганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди