Сурхондарёда эркак ИИБ ходимини уятли сўзлар билан ҳақорат қилди — видео
Бош прокуратура эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида эркак хизмат вазифасини бажараётган йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлими ходимини турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилди. Бош прокуратура матбуот хизмати унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура, шунингдек, хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш, уни ҳақорат ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, Интернет тармоғида хабар жойлаштириш орқали ҳақорат ёки туҳмат қилиш каби ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатган.
Аввалроқ Фарғонада ИИБ ходимини ҳақорат қилган аёлга жиноят иши қўзғатилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида мастлиги гумон қилинган аёл йўл-патруль хизмати ходими билан жанжаллашганди.