Жамият, Тошкент ш. - 22:20 · 10.06.2022

Тошкентда консерваториянинг 85 йиллигига бағишланган open air концерти бўлиб ўтди — фото

Тошкент шаҳрида 9–10–11 июнь кунлари Ўзбекистон давлат консерваториясининг 85 йиллиги тадбирлари  бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 10 июнь куни ушбу тадбирлар доирасида консерваториянинг марказий кириш йўлагида биринчи open air концерти бўлиб ўтган.

Келтирилишича, эндиликда консерваториянинг ташкил топганининг 85 йиллиги муносабати билан 11 июнь куни «Илм ва мусиқа таълимини ривожлантиришнинг асосий тенденциялари» халқаро илмий-амалий коференция ўтказилиши кўзда тутилган.

Унда мусиқа таълими, маданият ва санъат соҳасида дунё тан олган олимлар, машҳур мусиқачилар қаторида илмга интилган докторантлар ва ёш олимлар ҳам фаол иштирок этади.

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, Бош вазир Президент томонидан имзоланган фармон асосида консерваториянинг қатор профессор-ўқитувчиларига мукофотларни топширган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, сана муносабати билан Ўзбекистон давлат консерваторияси тарихига бағишланган монография нашр этилган.

Шунингдек, консерваторияда фаолият олиб борган буюк устозларни, ўтказилган тадбирлардаги лаҳзаларни ўзида акс эттирган фото альбом чоп қилинган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Аввалроқ Пойтахт кўчаларида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли кучларнинг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий-ватанпарвалик паради бўлиб ўтганди.

Bugun — LIVE