Жаҳон - 13:46 · 10.06.2022

Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишини хоҳламаётган давлатлар маълум бўлди

Европанинг иккита давлати, Нидерландия ва Дания, Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилишига қарши чиқди. Бу ҳақда дипломатик ҳужжатларга таяниб, «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Нидерландиянинг позицияси ҳақида ҳукумат расмийларидан бири маълум қилган. Шу билан бирга, Дания расмийларининг жўнатмасида Киев демократик институтлар барқарорлиги, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, озчиликни ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ мезонларни етарли даражада бажармаётгани келтирилган. Бу соҳаларда муваффақиятга эришиш учун Украина «қонунчилик ва институционал базани тубдан яхшилаши керак»лиги таъкидланган.

Германия муросага келиш учун Украинага Европа Иттифоқига аъзоликка шартли номзод мақомини беришни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ Украина хавфсизлик кафолати бўйича қайси давлатга мурожаат қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Украинага дўст бўлган мамлакатлар рейтинги эълон қилинган.

Bugun — LIVE