Жамият - 14:11 · 10.06.2022

«Улар ўзи нима учун ойлик оляпти?» Мирзиёев вазир ва ўринбосарларни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев раислигида 10 июнь куни қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Инсон қадрини улуғлаш йилида ҳар бир фуқаронинг хонадонида яхши яшашига шароит яратиш зарур.

«Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади. Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкин. Ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушунаяптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди.

Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик олаяпти?» — деди Президент йиғилиш аввалида.

Аввалроқ Ўзбекистон электр энергияси нархи пастлиги бўйича дунёда нечанчи ўриндалиги маълум бўлганди. Шунингдек, Президент аҳоли ва тадбиркорликларни ёқилғи-энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқ берган.

Bugun — LIVE