Жаҳон - 12:40 · 11.06.2022

Александр Лукашенко Европага уруш билан таҳдид қилди

Европа Россияга қарши «фронтни тенглаштириш» учун Украинанинг қўшни қисмини эгаллаб олмоқчи. Беларусь президенти Александр Лукашенко шу сабабли «Ғарбий Украина учун курашиш» кераклигини айтди.

Фото: Беларусь президенти матбуот хизмати

Лукашенконинг сўзларига кўра, коллектив Ғарб Смоленскдан Псковгача ёки Смоленскдан Курск ва Ростовгача Брянск орқали ўтадиган «фронтни текислаш»га интилмоқда. Бироқ, бу режага Беларусь ҳудуди тўсқинлик қилмоқда. Давлат раҳбари бу муаммони ҳал қилиш учун Ғарб давлатлари Минскка Ғарбий Украинадан ҳужум уюштириши мумкинлигини айтган.

«Эҳтимол, Ғарбий Украина учун урушиш керак бўлади. Чунки бу нафақат украиналиклар учун, балки биз учун ҳам ўлим билан тенгдир. Атрофда даҳшатли жараёнлар кузатилмоқда», — дейди Лукашенко.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Польшага ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди. Шунингдек, Лукашенко Украина билан чегарадаги вазият жиддийлигини айтганди.

Bugun — LIVE