Жаҳон - 23:15 · 11.06.2022

АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга ҳудуд маълум қилинди

Пентагон раҳбари Ллойд Остин Ҳинд-Тинч океани минтақаси АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти учун стратегик устувор йўналиш ҳисобланишини айтди. Бу ҳақда «Politico» хабар берди.

Фото: «AP»

Остиннинг сўзларига кўра, АҚШнинг юқори мартабали мулозимлари, жумладан, президент, вице-президент, давлат котиби, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи минтақага мунтазам ташриф буюради. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда АҚШ сиёсати XXI асрда ушбу минтақанинг ривожланиш траекториясига кўпроқ таъсир кўрсатиши билан белгиланади.

«Ҳинд-Тинч океани минтақаси бўлажак миллий хавфсизлик стратегиясида, шунингдек, департаментимнинг миллий мудофаа стратегиясида марказий ўринда тутади», — деган Пентагон раҳбари.

Аввалроқ Пентагон Путиннинг урушдан кўзлаган асосий мақсадини маълум қилганди. Шунингдек, Пентагон Россиянинг ядровий таҳдиди бўйича маълумот берганди.

Bugun — LIVE