Жаҳон - 15:40 · 11.06.2022

Боливия собиқ президенти 10 йилга қамалди

Боливия собиқ президенти Жанин Аньес давлат тўнтариши иши бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: « »

Сиёсатчи ўз айбини тан олмаган ва ўзини сиёсий таҳдид қурбони деб ҳисоблаган. Агнес давлат тўнтаришида айбдор деб топилган. 54 ёшли собиқ президент «конституцияга зид қарорлар қабул қилганлик» ва «вазифасини бажармаслик» учун айбланган.

Суд, шунингдек, собиқ ҳарбий қўмондон Уилямс Калиман ва собиқ полиция қўмондони Владимир Калдеронни 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Яна тўрт собиқ ҳарбий раҳбар енгилроқ жазога тортилди. Анезнинг судда шахсан иштирок этишига рухсат берилмаган, у суд эшиттиришини қамоқдан кузатган. У 2021 йил март ойида ҳибсга олинганидан бери терроризм, фитна уюштиришда дастлабки айбловлар билан ҳибсда сақланмоқда.

Аввалроқ Боливиянинг собиқ президенти қамоқда ўз жонига қасд қилишга уринганди. Шунингдек, Жанубий Африка президенти одам ўғирлаш ва порахўрликда айбланганди.

Bugun — LIVE