Бухоро, Жамият - 9:01 · 11.06.2022

Бухорода магистрал газ қувури ёниб кетди — видео

Бухоро вилояти Когон шаҳрида 11 июнь куни магистрал газ қувурида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ҳодиса тахминан 04:00 атрофида шахарнинг газчилар қўрғонида жойлашган Когон магистрал газ қувурлари бошқармасидаюз берган. 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника воқеа жойига жалб қилинган ва ёнғин соат 05:50 да ўчирилган.

Қайд этилишича ёнғинда 1-газ ҳайдаш ускунаси ёниб зарарланган. Оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Самарқандда бир нечта савдо дўконлари ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди. Ёнғин салкам 1 соатда бартараф этилган.

Bugun — LIVE