0:50 | 11.06.22 155

Дунёдаги иккита давлат Россияга санкцияларни юмшатишда ёрдам бермоқда

Бу қай тартибда амалга ошаётгани очиқланди

Россиядан Хитой ва Ҳиндистонга энергия экспорти ҳажмининг кескин ошиши санкциялар таъсирини нолга олиб келади. Бу ҳақда «Nihon Keizai» хабар берди.

Фото: «Газета.ru»

Москванинг экспорт даромадлари 2022 йил бошидан буён 50 фоизга ошган. АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи томонидан Россияга қўйилган импорт тақиқи туфайли Хитой ва Ҳиндистон нефт етказиб бериш ҳажмини оширмоқда. Россия энергия ресурслари ўртача жаҳон нархларига нисбатан арзонлашган.

Рефинитий маълумотига кўра, май ойида Хитойга Россиядан денгиз орқали етказиб берилган хом нефт ҳажми кунига қарийб 800 минг баррелни ташкил этган. Январ ойига нисбатан бу кўрсаткичлар 40 фоиздан кўпроққа ошган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни юмшатгани маълум қилинганди. Шунингдек, АҚШ Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақида билгани ҳақида хабар берилган.