Фарғонада ОИТСни қасддан юқтиришда гумонланаётган аёл ушланди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ОИТСни қасддан юқтиришда гумонланаётган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Коллаж: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Ёзёвон тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Ёзёвон туманида яшовчи М.А исмли аёл яшаш хонадонида эркак ва М.Х исмли аёлнинг жинсий эҳтиёжини қондириши учун 150.000 сўм пул эвазига шароит яратиб бергани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилганида М.Х исмли аёл 2016 йилдан буён ОИТСга қарши курашиш марказида «Д» назоратда бўлиб, ОИВ инфекциясига чалинганини билиб туриб, бетартиб жинсий ҳаёт кечириб юргани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.А га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан, М.Хга нисбатан эса 113-модданинг (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан айб эълон қилиниб, М.Х процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда кўпроқ қайси соҳа вакиллари ОИТСга чалиниши мумкинлиги маълум бўлди

Аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ОИТСга чалинган, 2020 йилдан бери диспансер назоратига олинган эркак касалликни бир неча аёлга юқтиргани учун қамалганди. Шунингдек, Бухорода фоҳиша аёл 40 эркакка ОИТС юқтиргани хабар қилинганди. Бундан ташқари, Бухорода ОИВ инфекциясини била туриб ўзгага юқтирган бошқа бир аёлга чора кўрилган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма