Жамият - 11:05 · 11.06.2022

Измирда Ўзбекистон–Туркия олий таълим муассасалари форуми бўлиб ўтмоқда — фото

Туркиянинг Измирь шаҳрида Ўзбекистон–Туркия олий таълим муассасалари форуми бўлиб ўтмомоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Туркиянинг 70 га яқин олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан иборат делегация Туркиянинг Измирь шаҳрида бўлиб турибди.

Муассасалар техник ҳамда инженерлик соҳасида кадрлар тайёрлашга мўлжалланган.

Форумда 80 дан ортиқ Ўзбекистон ва Туркиянинг нуфузли университет ректорлари, Измирь вилояти ҳокимлиги, бизнес структуралари вакиллари иштирок этмоқда.

Туркия президенти Ражап Тоййиб Эрдўғон томонидан қўллаб-қувватланган халқаро форум доирасида икки кун мобайнида 80 га яқин келишувлар имзоланган.

Bugun — LIVE