Мазкур вазият бўйича зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб борган.
Ҳозирда қутқарувчилар томонидан сув оқимларини хавфсиз ўтказиб юборилишини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Вазият тўлиқ назорат остига олинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Аввалроқ «Ўзгидромет» хизмати 10–11 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирганди. Унда, хусусан, Жиззахнинг Зомин ҳудуди аҳоли ҳам огоҳ этилган.