Жамият, Тошкент ш. - 20:47 · 11.06.2022

«Машинада 1,5 соат Тошкент шаҳрини айландим. Юриб бўлмади» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев йўл қоидаларига риоя этилмаётгани, Тошкент шаҳрини 1,5 соат айланиб, тирбандликка гувоҳ бўлгани ҳақида гапирди. Бу бўйича лавҳа «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўтган куни машинада бир ярим соат Тошкент шаҳрини айландим. Юриб бўлмади. Ўзим юрган катта кўчаларда юриб бўлмади. Қонунбузарлик кўп, тирбандлик кўп.

Исталган ҳайдовчи истаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб кетади буни кўриб. Менинг ўзим ҳайрон қолдим», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш концепцияси қайта кўриб чиқишни буюргани хабар қилинганди.

Bugun — LIVE