Нур-Султонда 10 июнь куни бу бўйича бўлиб ўтган йиғилишда 12 бўлимдан иборат, асосан иқтисодиётга тегишли режа тасдиқланган.
«Қийинчиликлар ва санкция босимига қарши туриш доирасида Беларусь томони ташаббуси билан биргаликда чора-тадбирлар режаси тайёрланди. Бу режа кенгаш томонидан маъқулланган, у 12 бўлимдан иборат бўлиб, барча жабҳаларни, жумладан, иқтисодиёт, транспорт, энергия, товар ҳаракатини жадаллаштириш, эркин савдо зоналари билан боғлиқ масалаларни қамраб олади», — деган Беларусь бош вазири Игорь Петришенко.
Унинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни имзолашни тезлаштириши зарурлигига урғу берилган. Ҳозирги вақтда маҳсулотларни етказиб бериш занжирлари узилган, аммо уларни қайта тиклаш Беларуснинг қўшма жавоб режасида ҳам кўзда тутилган.