Жаҳон - 10:02 · 11.06.2022

Ўзбекистон билан чегарада одамлардан пул ундирган қирғизистонлик чегарачилар қўлга олинди — видео

Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида товламачилик билан шуғулланган ҳарбий хизматчилар қўлга олинди. Бу ҳақда «АКИpress» хабар берди.

Фото: «24.kg»

Маълум қилинишича, чегарачилар одамлардан мунтазам равишда пул ундириб келган. Қирғизистон Жиноят кодексининг 336-моддаси 1-қисми (Коррупция) билан қуйидаги ходимлар қўлга олинган:

  • «Дўстлик» назорат-ўтказиш пункти ҳарбий хизматчилари А.Д.М., Д.М.Т., Ҳ.Р.Р.,
  • ССВ ҳузуридаги Транспортда давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг жанубий ҳудуди бўйича бош шифокори ўринбосари Н.С.Т.
  • «Дўстлик» назорат-ўтказиш пункти ҳудудида мансабдор шахслардан ноқонуний пул ундириш билан боғлиқ воситачилар С.А.Ж., ва А.Б.Т.

Юқоридаги шахсларга нисбатан Ўш шаҳар суди томонидан 2022 йил 24 июнга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Қирғизистонда 100 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ўқишдан ҳайдалганди. Шунингдек, Қирғизистонда жиноий гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни уриб, ундан пул талаб қилганди.

Bugun — LIVE