Жамият - 12:10 · 11.06.2022

Ўзбекистонда 50 ва ундан катта ёшда оила қурганлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда май ойи ҳолатига кўра, 50 ва ундан катта ёшда оила қурганлар сони 2893 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 1 май ҳолатига кўра. 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 2 893 тага етган. Қуйида уларнинг гендер бўйича статистикаси эълон қилинган:

  • аёллар – 582 нафар;
  • эркаклар – 2 311 нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь ойида 20 ёшгача бўлган 5844 нафар қиз никоҳдан ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE