Жамият - 16:06 · 11.06.2022

Ўзбекистонга апрель ойида қанча турист ташриф буюргани маълум қилинди

Ўзбекистонга апрель ойида 269,2 минг нафар турист ташриф буюрди. Бу  Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг апрель ойида 269,2 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 181,4 минг нафарга ошган.

Қуйида апрель ойида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда келгани ҳақида маълумот берилган:

  • Қозоғистон – 81,2 минг нафар;
  • Тожикистон – 69,9 минг нафар;
  • Қирғизистон – 69,1 минг нафар;
  • Россия – 29,3 минг нафар;
  • Туркия – 4,5 минг нафар;
  • Германия – 1,4 минг нафар;
  • Франция – 1,2 минг нафар;
  • Беларусь Р. – 1,2 минг нафар;
  • Корея – 0,9 минг нафар;
  • Буюк Британия – 0,8 минг нафар;
  • Испания – 0,7 минг нафар;
  • АҚШ – 0,7 минг нафар;
  • Италия – 0,5 минг нафар.

Аввалроқ 2021 йилда Хоразм вилоятига жами 558,5 минг нафар турист ташриф буюргани маълум қилинганди.

Bugun — LIVE