Жаҳон - 19:14 · 11.06.2022

Путин айрим шахсларга таксичилик қилишни тақиқлади

Россия президенти Владимир Путин судланган шахсларга ҳайдовчиси сифатида ишга киришни тақиқловчи қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат 11 июнь куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Фото: «Комсомольская правда»

Қонунга кўра, қотиллик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, одам ўғирлаш, талон-торож қилиш, талончилик, шахснинг жинсий дахлсизлиги ва жинсий эркинлигига қарши жиноятлар содир этганлик учун судлангани олиб ташланмаган фуқаролар такси ва автобусларни бошқариши мумкин эмас. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар (Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистон) фуқаролари ўз иш берувчиларига судланганлик йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этмаса, улар билан шартномалар бекор қилинади.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланган шахсларнинг такси ва автобус ҳайдовчиларининг ишлашини тақиқлаш тўғрисидаги қонун 2023 йил 1 мартдан кучга киради.

Аввалроқ Россияда мигрантлар муддатсиз яшаш учун рухсатнома олиши маълум қилинганди. Шунингдек, Россияда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганди.

Bugun — LIVE