Жаҳон - 0:54 · 11.06.2022

Россия билан чегарадош давлатда 5 дан ортиқ мамлакат ҳарбий машғулот ўтказмоқда

Литвада Болтиқбўйи давлатларининг кўнгилли ҳарбийлаштирилган бўлинмалари «Қаттиқ қалқон» номли машғулотларни ўтказмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Машқларнинг мақсади ҳарбий ҳаракатларни режалаштиришдан иборат. У Шимолий Атлантика алянсидаги армия бўлинмалари билан кўнгилли бўлинмаларнинг жавобгарлик зонасида ҳаракатларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Манёврларда Болтиқбўйи кўнгилли кучларидан ташқари Польша ҳудудий мудофаа бўлинмалари, Британия қўриқчилари ва АҚШ Миллий гвардияси ҳам иштирок этмоқда.

Машқларга Литва минг нафардан ортиқ кишини жалб қилган. Ҳудудни ҳимоя қилиш бўйича Литва кўнгиллилар хизматига 5,2 минг киши бириктирилган.

Аввалроқ NATO Туркияда ҳарбий машғулотлар ўтказиши ва NATO Болтиқбўйи мамлакатларида ҳаво кучлари машғулотларини бошлагани маълум қилинганди.

Bugun — LIVE