Жаҳон - 8:28 · 11.06.2022

Россияда мигрантлар муддатсиз яшаш учун рухсатнома олиши мумкин бўлади

Россияда юқори малакали чет элликлар муддатсиз яшаш учун рухсатнома олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Давлат Думаси Россияда ишлаётган чет элликлар орасидан юқори малакали мутахассисларга муддатсиз яшаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи ҳукумат қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган.

«Қонун лойиҳасида юқори малакали мутахассис ва унинг оила аъзоларига Россия ҳудудида ишлаган тақдирда муддатсиз яшаш рухсатномасини бериш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда», дейилади қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида.

Бироқ, ушбу рухсатномани олиш учун шартлар мавжуд. Жумладан, мигрант фақат Россияда юқори малакали мутахассис сифатида камида икки йил ишлаган бўлиши керак. Агар мигрант ушбу мақомни олган бўлса-да, лекин белгиланган муддат ўтгандан кейин Ички ишлар вазирлиги ёки ҳудудий органларга ишлаш учун рухсатнома олишга ариза бермаган бўлса, «қонун лойиҳасида юқори малакали мутахассислар учун берилган меҳнат рухсатномаларини йўқ қилиш назарда тутилган».

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик мигрантларга оид янги таклиф берилганди. Шунингдек, Россияда мигрантлар учун меҳнат патентларини олиш соддалаштирилиши маълум қилинган.

Bugun — LIVE