Жамият - 17:12 · 11.06.2022

Танзила Норбоева Халқаро меҳнат конференцияси амалдаги бош директори билан учрашди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 11 июнь куни Женева шаҳрида Халқаро меҳнат конференциясининг амалдаги бош директори Гай Райдер билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Таъкидланишича, айни вақтда Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Халқаро меҳнат конференциясининг 110-сессиясида иштирок этиш учун Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди.

Cуҳбат давомида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Музокаралар натижасида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасида ҳамкорлик қамровини кенгайтиришга, жумладан, республикада муносиб меҳнат шароитларини яратиш масаласида биргаликда ишлашга келишиб олинди.

Bugun — LIVE