Тошкент шаҳри ҳокимлиги кучли шамол ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди
Тошкент шаҳри ҳокимлиги 11 июнь куни аҳолига мурожаат қилиб, кучли шамол ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди.

«Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари! Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз», дейилган унда.
Хусусан, Мирзо Улуғбек туманида кучли шамол оқибатида дарахт қулаши қайд этилган.
Маълумот учун, ноқулай об-ҳаво шароити — кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ҳокимликнинг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланиш мумкин. Шунингдек, мурожаатни Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд.
Аввалроқ ҳам Тошкент шаҳри ФВБ кучли шамолдан огоҳлантирган эди.


