Жамият, Тошкент ш. - 10:45 · 11.06.2022

Тошкентда икки фуқаро ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, ҳақорат қилди — видео

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 7 июндан 8 июнга ўтар кечаси 2 нафар ички ишлар ходими йигит ва қизни калтаклагани ҳақида хабар тарқалганди. Ички ишлар вазирлиги матубот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 8 июнь куни соат 02:30 Мирзо Улуғбек туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқароларнинг шахсини аниқлаш зарурати юзага келган. Бунга уларнинг гиёҳванд модда ташишда гумон қилингани ва профилактика назоратини бузгани сабаб бўлган. Қиз ва йигит ИИВ ходимларининг ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган.

Фото: «Nemolchi.uz»

Таъкидланишича, тергов фуқароларнинг тасвирда акс этган тан жароҳатларини қаерда ва қандай шароитда олган бўлиши мумкинлигини ҳозирча аниқламаган. Бош прокуратура эса ҳозирда мазкур факт юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланганини қайд этган.

Фото: «Nemolchi.uz»

Аввалроқ Тошкент вилоятида ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берганди. Қашқадарёда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE