Жаҳон - 23:39 · 11.06.2022

Туркманистон президенти учун Россиянинг зирҳли «Aurus» лимузини сотиб олинди — фото

Туркманистон президенти учун Россияда ишлаб чиқарилган «Aurus Senat Limousine» зирҳли машинаси сотиб олинди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Маълум қилинишича, мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов 10 июнь куни Россияга ташрифи чоғида айнан шу машинада ҳаракатланган. «Ушбу турдаги автомобиллар дунёдаги энг юқори баллистик ҳимояга эга ва энг хавфсиз автомобиль ҳисобланади», дейилади хабарда.

Фото: «Хроника Туркменистана»
Фото: «Хроника Туркменистана»

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2019 йил август ойида Туркманбоши шаҳрига ташрифи чоғида ўша пайтдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовга Россиянинг «Aurus» автомобилини сотган.

Аввалроқ Туркманистон пойтахтида аёлларга машинанинг олд ўриндиғида ўтириш тақиқланганди. Шунингдек, Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедов отига ҳайкал ўрнатилиши маълум қилинган.

Bugun — LIVE