Хитой Тайван мустақиллигини эълон қилиши оқибатини маълум қилди

Хитой Тайван мустақиллигини эълон қилса, «уруш бошлашдан тортинмайди». Бу ҳақда Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэга таяниб, «Al Arabiya» хабар берди.

Фото: «South China Morning Post»

Вазир Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан учрашувда бу бўйича гапирган. «Агар кимдир Тайванни Хитойдан ажратиб олишга журъат этса, Хитой армияси, албатта, харажатидан қатъи назар, уруш бошлашдан тортинмайди», — деган Фэнхэ.

Шуниндек, у Пекин «Тайван мустақиллиги» учун ҳар қандай фитнани барбод қилишига ва ватаннинг бирлашишини қатъий қўллаб-қувватлашига ваъда берган. Пентагон раҳбари эса хитойлик ҳамкасбига «Тайванга нисбатан кейинги беқарорлаштирувчи ҳаракатлардан тийилиш» кераклигини таъкидлаган.

Аввалроқ Хитойнинг 30 та ҳарбий самолёти Тайваннинг мудофаа зонасига кирганди. Шунингдек, Хитой ҳарбийлари Тайван яқинида ҳарбий машғулот ўтказганди.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди