Бухоро шаҳрида ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланди
Бухоро шаҳри аҳолиси 11 июнь куни ичимлик суви таъминотидан вақтинча узилиб қолганди, кейинчалик «Ўзсувтаъминот» ахборот хизмати бунинг сабабини маълум қилганди. Вилоят ҳокимлиги шаҳардаги ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланганини хабар берди.
Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизматиФото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
«Бухоро сув таъминоти» МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган авария-тиклаш ишлари натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган шиша толали ҳобус диаметри 700 миллиметр бўлган пўлат қувурга алмаштирилган.
«12 июнь куни таъмирлаш ишлари якунланиб, айни пайтда Бухоро шаҳрининг барча ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ қайта тикланди», дейилади хабарда.
Аввалроқ 2021 йил 7 июнь куни Самарқанд вилоятининг айрим шаҳар ва туманлари табиий қурғоқчилик сабабли ичимлик суви таъминотидан узилганди.