Жамият - 21:35 · 12.06.2022

ДХХ Наманганда ўзи билан катта миқдорда психотроп моддалар олиб кетаётган эркакни ушлади

Наманганда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзи билан кўп миқдорда психотроп моддалар олиб кетаётган 33 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, Поп туманидаги «Наманган» мунтазам йўл-патруль хизмати масканида Наманган— Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Nexia» русумли автомобиль тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Машинада йўловчи сифатида кетаётган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Р. Ж. нинг ёнида 2 минг 237 дона “Регапен”, 400 дона “Селофен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Аниқланишича, Қирғизистон Республикаси фуқароси давлат чегарасидан айланма йўллар орқали Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани ҳудудига ўтказиб берган ушбу дори воситалари Тошкент шаҳрида сотилиши режалаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bugun — LIVE