Жаҳон - 8:15 · 12.06.2022

Ким Чен Ин мудофаани кучайтиришга чақирди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг пленумида мамлакат хавфсизлигидаги хавфларни қайд этиб, мудофаани кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.

Фото: «KCNA»

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея атрофидаги бугунги хавфсизлик вазияти жуда оғир, атроф-муҳитда кескинлашув хавфи юқори. «Бундай вазият бизни мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда давом этишга мажбур қилади», — деган у. Ким Чен Ин парламент суверенитетни ҳимоя қилиш учун «тўғридан-тўғри рақобат» контекстида «кучга қарши куч» тамойилига амал қилишини айтган.

«КХДР раҳбари халқ республикаси қуролли кучлари ва мудофаа соҳасидаги институтларга ҳарбий характердаги вазифаларни топширган», дейилади хабарда.

Аввалроқ АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий синови юзасидан таҳдид қилганди. Шунингдек, Шимолий Корея БМТнинг қуролсизланиш бўйича гуруҳини бошқариши белгиланган.

Bugun — LIVE