Иқтисод - 18:10 · 12.06.2022

Марказий Осиё давлатлари орасида иш ҳақи ўсиши бўйича етакчи мамлакат маълум бўлди

Қозоғистон 2022 йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиши бўйича Марказий Осиё ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари орасида етакчи бўлди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳисоботида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш кўрсаткичи қуйидагича бўлган:

  • Қозоғистонда — 23,7 фоиз, 627 доллар;
  • Беларусда — 17,1 фоиз, 551 доллар;
  • Россияда — 15 фоиз, 709 доллар;
  • Қирғизистонда — 11,4 фоиз, 234 доллар;
  • Арманистонда – 9,6 фоиз, 437 доллар.

Ўзбекистонда, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўсиш 19,1 фоизни (305 доллар) ташкил этган. «Asia Plus»нинг статистика агентлигига таяниб хабар беришича, Тожикистонда ўртача ойлик иш ҳақи 13,7 фоизга ошган ва 155 доллар ташкил қилган. Туркманистон бўйича маълумотлар эса топилмаган.

Аввалроқ Марказий Осиё давлатларига пул ўтказмалари оқими кескин қисқариши маълум бўлганди.

Bugun — LIVE