Жамият - 7:10 · 12.06.2022

Ўзбекистонда 12 июнь куни нисбатан салқин ҳаво кузатилади

«Ўзгидромет» хизмати 12 июнь, якшанба куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 5–10 метр секунд тезликда эсади, 12–17 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–19 даража, кундузи 31–33 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16–21 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.

Bugun — LIVE