Жамият, Тошкент вил. - 0:10 · 12.06.2022

Ўзбекистонда 3 балли зилзила содир бўлди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва Пскент туманиди 11 июндан 12 июнга ўтар кечаси зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Фото: Twitter / @mchsing

Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 23:55 да (11.06.2022 йил, Гринвич бўйича 18:55 да) зилзила содир бўлган. Эпицентр: Тошкент вилояти Пскент тумани. Зилзила координаталари: 40,84 градус шимолий кенглик; 69,64 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 59 километр жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Олмалиқ шаҳрида 3 балл, 3 километр;
  • Пскент туманида 2-3 балл, 14 километр.

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилганди.

Bugun — LIVE