Жамият - 23:16 · 12.06.2022

Сирдарёда ака синглисига гап отган йигитни калтаклади — видео

Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида Гулистон давлат университетида таҳсил олувчи талаба синглисига гап отган йигитни калтаклади. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида хабар берилди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, талаба йўлда синглиси билан кетаётган пайтида йигит чиқиб, қизга гап отган. Талаба жаҳли чиққач, синглисини кузатиб қўйиб, ортга қайтган ва йигитни калтаклаган.

«Унга бир-икки мушт туширдим. Ўзимга келиб қарасам, унга анча тан жароҳати етказиб қўйган эканман. Ишим судда кўриб чиқилди. Қилган ишимдан пушаймон», — дейди талаба.

Таъкидланишича, йигит Жиноят ишлари бўйича Боёвут туман судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 13 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Аввалроқ Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 6 сентябрь куни ака жанжал пайти укасини ҳимоя қиламан деб, 29 ёшли йигитни пичоқлагани хабар берилганди. Жиззахда ҳайдовчи жанжал пайти ака-укани пичоқлаб қўйганди.

Bugun — LIVE