Жамият, Сурхондарё - 13:55 · 12.06.2022

Сурхондарёда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юзага келди — видео

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 8 июнь куни ички ишлар ходимлари бир гуруҳ фуқароларни ҳудуддан мажбуран олиб кетди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Келтирилишича, туман ИИБ ҳамда тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди қарори ижросини таъминлаш мақсадида 8 июнь куни соат 10:00да мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланган жойга борган.

Бу вақтда жавобгарлар ижро ҳаракатлари бажарилишига тўсқинлик қилиб, ходимларни ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатиб, ходимларга тош ва ғишт бўлакларини отган.

«Оқибатда жамоат тартибини бузиб, давлат органлари ходимларига тан жароҳати етказган тўрт нафар фуқаро мажбурий тарзда туман ИИБга олиб борилиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ички ишлар органи ходимлари ва фуқаролар ўртасида келишмовчилик содир бўлганди.

Bugun — LIVE