Жаҳон - 9:20 · 12.06.2022

Туркия Сурияга 50 мингга яқин армияни жалб қилади

Туркия Сурия шимолида ўтказишни режалаштираётган трансчегаравий операциянинг дастлабки босқичида қарийб 25 минг нафар турк армияси иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Atalayar»

Ҳарбий манбалар операцияга жами 50 мингга яқин турк аскари ва Анқара томонидан назорат қилинадиган, Сурия эркин армияси деб аталадиган 5 минг жангари жалб этилиши режалаштирилганини айтган. Турк армиясининг янги амалиёти нишонлари Телль-Рифаат ва Манбиж ҳудудлари ҳисобланади. Унда иштирок этадиган барча тузилмалар жанговар ҳаракатлар бошланишига тайёр.

«Зирҳли ва артиллерия бўлинмалари бошланғич позицияларини эгаллади. Операция учун буйруқ ҳали олинмаган, аммо уни президент исталган вақтда бериши мумкин», дейилади хабарда.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Украинадаги «махсус операцияни» тугатиш шартини айтганди. Шунингдек, АҚШ Россияга қарши «кибероперация» бошлаганди.

Bugun — LIVE