14:10 | 13.06.22 528

АҚШ Қуролли кучлари қўмондони Ўзбекистон мудофаа вазири билан учрашди

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда ҳамкорликни муҳокама қилди

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг қўмондони Майкл Эрик Курилла раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Курбонов билан учрашди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Учрашув Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида 13 июнь куни бўлиб ўтди. Қабул давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тенглик, ишонч ва ҳурмат, ўзаро манфаатларни инобатга олиш каби принциплар асосида ривожланаётгани, стратегик шериклик даражасига етганлиги таъкидлаб ўтилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шунингдек, икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати, жумладан ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашда икки томонлама ҳамкорлик муносабатларининг муҳокама қилинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Аввалроқ Ўзбекистон АҚШдан 8,54 миллион долларга разведкачи учувчисиз ҳарбий аппарат сотиб олиши ҳақида хабар берилганди. Мудофаа вазирлиги ушбу маълумот юзасидан муносабат билдирган.