Жамият - 13:44 · 13.06.2022

Козим Комилов Олий суд раиси лавозимига қайта сайланди

Сенатнинг 13 июнь куни бўлиб ўтаётган йигирма еттинчи ялпи мажлисида Козим Комилов Олий суд раиси лавозимига қайта сайланди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Сенат

Қайд этилишича, мажлисдаги муҳокамалар якунида Козим Фозилович Комилов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга Олий суд раиси лавозимига сайланди. Сенатнинг бу бўйича тегишли қарори қабул қилинди.

Маълумот учун, Козим Комилов 2017 йил 27 май куни илк марта Олий суд раиси этиб сайланганди.

Bugun — LIVE