Маймунчечак кимларда оғирроқ кечиши маълум бўлди

Болаларнинг маймунчечак хасталигини бошқаларга қараганда оғирроқ ўтказиши маълум қилинди. Бу ҳақда вирусолог, Н. Ф. Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази бош илмий ходими Анатолий Альтштейнга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «La Vanguardia»

Унинг сўзларига кўра, ушбу касалликнинг оғир ҳолати ҳозирда тўйиб овқатланмайдиган ёки ривожланишида нуқсони бўлган болаларда кузатилмоқда. Шунингдек, заиф иммунитет ҳам хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлиши мумкин.

«Болалар кўплаб касалликларни катталарга қараганда оғирроқ, баъзи хасталикларни эса енгилроқ ўтказади. Маймунчечакка келсак, у ёш болаларда оғирроқ бўлиши мумкин. Чунки боланинг танаси заифроқ иммунитетга эга, камроқ ҳимояланган бўлади», — дейди Анатолий Альтштейн.

Аввалроқ маймунчечакка қарши эмланиш хавфи ва касаллик қай тарзда юқиши маълум қилинган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди