Жамият - 21:58 · 13.06.2022

Навоий шаҳрини энг кўп бошқарган ҳоким Бахтиёр Ҳамдамов вафот этди

Навоий шаҳри ҳокими лавозимида 1992–2008 йилларда фаолият юритган Ҳамдамов Бахтиёр Ибрагимович 13 июн куни 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Kun..uz»

Маълум қилинишича, Бахтиёр Ҳамдамов 1951 йил Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. 1977 йилда Фарғона политехника институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1977 йилда Навоий цемент заводида чилангарликдан бошлаган ҳамда 1986 йилгача ушбу заводда смена устаси, механик, цех бошлиғи ўринбосари, цех бошлиғи, бош механик ва директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бахтиёр Ҳамдамов 1992 йилда Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланган. У ушбу лавозимда 16 йил фаолият юритган. Ҳокимликдан кетгач, 2 йил Навоий шаҳридаги МЧЖлардан бирига директор ўринбосари бўлган Ҳамдамов 2011 йилдан буён нафақада бўлган.

Аввалроқ Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни вафот этгани маълум қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 2021 йил 18 июль куни вафот этганди.

Bugun — LIVE