Жамият, Қорақалпоғистон - 19:29 · 13.06.2022

Нукусда эркак келини ва унинг онасини темир билан уриб ўлдирди

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида эркак ўзаро жанжал сабаб келини ва унинг онасини темир билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Республика прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати / Иллюстратив

Маълум қилинишиича, С.К. (аёл киши) 10 июнда қайнатаси Е.С. билан ўзаро жанжаллашиб, онаси Ш.К.нинг уйига аразлаб кетиб қолган. 11 июнь куни соат 14:00 да С.К. онаси Ш.К. ва янгаси Ж.А. билан бирга 2020 йилда туғилган, вояга етмаган фарзандини олиб кетиш учун қайнатасининг уйига қайтган. Ўртада келиб чиққан жанжал туфайли қайнатаси қўлидаги темир жисм билан С.К. ва унинг онаси Ш.К.ни уриб, қасддан ўлдирган.

Шундан кейин улар билан бирга келган фуқаро Ж.А.нинг бош ва юз қисмларига ҳамда танасининг бошқа жойларига бир неча марта ўриб ўлдирмоқчи бўлган вақтда Ж.А. воқеа жойидан қочиб яшириниб, оғир тан жароҳатлари билан Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Туман прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Е.С. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада эркак хотинини уй ишлари масаласида тортишиб, болта билан уриб ўлдиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Навоийда 57 ёшли эркак бирга спиртли ичимлик ичиб ўтирган танишини уриб ўлдирган.

Bugun — LIVE