Жамият - 12:20 · 13.06.2022

Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 13 июнь куни аксар ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 30–35 даража атрофида бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, шунингдек, дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 16–21 даража, кундуз кунлари 34–39 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида 40–42 даражагача бўлади. 13–14 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари хавфи бор.

Bugun — LIVE