Жамият - 19:47 · 13.06.2022

Ўзбекистонда йил бошидан бери 20 мингдан ортиқ ажрашиш қайд этилди

Ўзбекистонда 1 июнь ҳолатига кўра 20 мингдан ортиқ ажрашиш қайд этилди. Бу бўйича Адлия вазирлиги инфографикаси эълон қилинди.

Фото: «Shutterstock»

Қайд этилишича, ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 20 798 та ажрим қайд этилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4700 тага кўпайган.

Жумладан:

  • Судларнинг тегишли қарорларига асосан — 14 986 та;
  • Ўзаро розилик асосида — 5812 та.

Ҳудудлар кесимида ажримлар бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд вилояти ва Тошкент вилоятларида энг юқори кўрсаткичлар қайд этилган.

  • Тошкент шаҳри — 2537 та;
  • Самарқанд вилояти — 2190 та;
  • Тошкент вилояти — 2167 та;
  • Фарғона вилояти — 2109 та;
  • Сурхондарё вилояти — 2079 та;
  • Наманган вилояти — 1836 та;
  • Қашқадарё вилояти — 1720 та;
  • Бухоро вилояти — 1184 та;
  • Қорақалпоғистон — 906 та;
  • Хоразм вилояти — 860 та;
  • Андижон вилояти — 800 та;
  • Сирдарё вилояти — 778 та;
  • Жиззах вилояти — 699 та;
  • Навоий вилояти — 582 та.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь–март ойларида республика бўйича 12 164 та ажралиш ҳолати қайд этилганини маълум қилганди. Шунингдек, Қашқадарё ҳокими ажрашиш кузатилмаган маҳаллалар раисларига 10 миллион сўмгача пул берилишини айтган.

Bugun — LIVE