Жамият, Қашқадарё - 11:29 · 13.06.2022

Қашқадарёда 6 ёшли бола артезиан қудуққа тушиб кетди — видео

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 6 ёшли бола 25 метрли қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 12 июнь куни соат 14:01 атрофида туманнинг Лангар  қишлоғида яшовчи фуқаро вилоят ФВБга мурожат қилган. У тахминан соат 13:30 ларда дала майдонида қазилган, 25 метрли сувсиз артезиан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганини айтган.

Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар бошқамаси қутқарувчилари ва тегишли хизматлар етиб борган. Қутқариш ишларига махсус техникалар, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган. Қутқариш операцияси натижасида бола 13 июнь куни соат 10:25 да қутқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши.

Аввалроқ Андижонда истироҳат боғида карусель учаётган болалардан бири курсидан қулагани акс этган видео эълон қилинганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси воқеа бўйича изоҳ берган.

Bugun — LIVE