Россияда бошидан жароҳат олган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди

Россиянинг Мурино шаҳридаги қурилиш майдончасида 29 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, «Невские Новости» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, ҳодиса юзасидан қурилиш компаниясининг хавфсизлик бўйича мутахассиси полицияга мурожаат қилган.

Воқеа жойига етиб борган полиция ходимлари ҳудуддан ўзбекистонлик эркакнинг жасадини бошидан жароҳатланган ҳолда топган. 2021 йилнинг август ойида Россияга ишлаш учун борган қурувчининг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.

Аввалроқ Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманида ўзбекистонлик эркакнинг ёниб кетган жасади топилганди. Шунингдек, мамлакатнинг Репино қишлоғидаги қабристон ёнида ҳам ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди