Жамият, Самарқанд - 11:04 · 13.06.2022

Самарқандда 25 ёшли сохта ички ишлар органи ходими қўлга олинди — видео

Самарқанд вилояти Ургут туманида 25 ёшли сохта ички ишлар органи ходими қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 25 ёшли сохта ИИО ходими 2 июнь куни туманнинг Омонқўтон ЙПХ масканида ушланган. Ички ишлар вазирлиги Самарқанд вилояти кадрлар бошқармаси ходимлари тезкор тадбир ўтказган.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи 25 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» автомашина тўхтатилган. У йўл ҳаракати хизмати ходимларига ички ишлар органи кийимидаги сурати туширилган сохта хизмат гувоҳномасини кўрсатган. Ҳужжат ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда сохта ички ишлар ходими қамоққа олинганди. У фуқароларни тўхтатиб, пул ва телефонини олиб қочган.

Bugun — LIVE