Жамият - 19:54 · 13.06.2022

Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли кучлари қўмондонини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий алоқаларни давом эттиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тикланишга, шу жумладан, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги ташаббус ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Аввалроқ АҚШ Қуролли кучлари қўмондони Ўзбекистон мудофаа вазири билан учрашгани хабар қилинганди. Қабул давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда тенглик, ишонч ва ҳурмат, ўзаро манфаатларни инобатга олиш каби принциплар асосида ривожланаётгани, стратегик шериклик даражага етгани, тинчлик ва барқарорликка таҳдид ҳисобланган экстремизм, диний радикализм, халқаро терроризм ҳамда бошқа трансмиллий хавфларга қарши курашишда АҚШ билан мақсадлар бир экани таъкидлаб ўтилган.

Bugun — LIVE