Жаҳон - 18:26 · 13.06.2022

Тарихда энг узоқ ҳукмронлик қилган монархлар эълон қилинди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II тарихдаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монархлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «The Guardian»

Рўйхатда биринчи ўринни 1643 йилдан 1715 йилгача 72 йилу 110 кун ҳукмронлик қилган Франция қироли Людовик XIV эгаллаган. Учинчи ўриндан 1946–2016 йиллар оралиғида 70 йил 126 кун тахтни эгаллаган Таиланд қироли Пхумипон Адульядет жой олган.

Елизавета II 1952 йилда 26 ёшида отаси қирол Жорж VI вафотидан кейин тож кийган. Қиролича айни пайтда энг кекса давлат раҳбари ҳисобланади. Буюк Британия қироличаси, шунингдек, аёллар ҳукмронлиги бўйича жаҳон рекордчисига айланган.

Аввалроқ қиролича Елизавета II’нинг сейфида нималар борлиги очиқланганди. Шунингдек, Елизавета II «Йил кекса одами» мукофотини олишдан бош тортганди.

Bugun — LIVE