Жаҳон - 14:44 · 13.06.2022

Хитой Украина урушида айбдор давлатни маълум қилди

Хитой мудофаа вазири Вэй Фенхе Украинадаги урушга АҚШ сабабчи эканини таъкидлаб, Пекин Россияга ҳеч қачон қурол етказиб бермаганини маълум қилди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Time»

Фенхе Сингапурда бўлиб ўтган «Шангри-Ла Диалог» мудофаа анжуманида бу бўйича маълумот берган.

«Шуни очиқ айтишга имкон беринг: Украина масаласига келсак, Хитой ҳеч қачон Россияга моддий-техник ёрдам кўрсатмаган», — дея у Пекиннинг Москва билан алоқаларига изоҳ берган.

Сиёсатчи Хитой ва Россия ўртасидаги муносабатларни «иттифоқ эмас, шериклик» деб таърифлаган ва бу учинчи давлатга қарши қаратилмаганини қай этган. Мудофаа вазири Хитойнинг Россия билан алоқалари ва ҳамкорлиги кенгайишда давом этишини қўшимча қилган.

Унинг фикрича, АҚШ Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш орқали Россия ва Украина ўртасидаги можарони узайтириб, Россияга қарши халқаро санкциялар сиёсатига бошчилик қилмоқда.

Аввалроқ Хитой Тайван мустақиллигини эълон қилиши оқибатини маълум қилганди. Шунингдек, Россия ва Хитой АҚШ резолюциясига вето қўйганди.

Bugun — LIVE