Жаҳон - 23:57 · 13.06.2022

Япония мудофаа харажатини икки бараварга оширмоқчи

Япония мудофаа харажатларини 10 триллион иенага (тахминан 74 миллиард доллар) ошириши мумкин. Бу ҳақда «The Diplomat» хабар берди.

Фото: «EPA»

Ҳукмрон Либерал-демократик партия сиёсий кенгаши раҳбари Санаэ Такаити бу бўйича маълумот берган. «Мудофаа харажатларига келсак, ЯИМнинг мақсадли 2 фоизи Япониянинг кучини намойиш қилишга берилган сигналдир. Агар барча керакли нарсалар бюджетга ажратилса, у 10 триллион иена даражасига етади», — дейди сиёсатчи.

Шу пайтгача мудофаа харажатларини ошириш масаласида аниқ рақам келтирилмаган. Уни беш йил ичида кўпайтириш зарурати бор. Япония ҳозирда мудофаага қарийб 5,4 триллион иена (тахминан 40 миллиард доллар) сарфлайди, бу ЯИМнинг 1,24 фоизини ташкил қилади.

Аввалроқ Япония ва АҚШ тарихдаги энг йирик қўшма машғулотларни ўтказиши маълум қилинганди. Шунингдек, Японияда Россия билан тўқнашув хавфи борлиги эълон қилинган.

Bugun — LIVE